Жумладан, рус тили ва адабиёти кафедрасининг 7 та ўқув дастури ва силлабуслари, инглиз тилини ўқитиш методикаси кафедрасининг 7 та ўқув дастури ва силлабуслари ARIA (Accreditation and Rating International Agency) томонидан халқаро аккредитациядан муваффақиятли ўтказилди.

Аккредитация гувоҳномалари ARIA вакиллари томонидан институт кафедраларига топширилди. Бу жараён институтда ишлаб чиқилган дастурий ҳужжатларнинг халқаро сифат кўрсаткичларига жавоб беришини расмий тасдиқлайди.

Аккредитация жараёнида ўқув дастурларининг мазмуний ва методик асослари, силлабусларнинг халқаро стандартларга мослиги, профессор-ўқитувчиларнинг илмий ва педагогик салоҳияти, талабалар ўзлаштириш даражаси ва амалий тайёргарлик кўрсаткичлари, кафедраларнинг илмий-услубий фаолияти самарадорлиги комплекс баҳоланди.

ARIA бугун таълим сифатини таъминлаш соҳасида нуфузли халқаро тармоқлар аъзоси. CEENQA, EURASHE, NEQMAP кабилар шулар жумласидан. Шунингдек, ARIA Silk-Road Universities Network va Kelkar Education Trust’s Scientific Research Centre каби ташкилотлар билан стратегик ҳамкорликни ривожлантириб келмоқда. Бу ҳамкорлик орқали Ўзбекистон олий таълим муассасаларида илғор хорижий тажрибалар, инновацион ёндашувлар ва самарали сифат назорати тизими татбиқ этилмоқда.

Институт кафедраларининг аккредитациядан ўтиши таълим жараёнининг халқаро даражада тан олинишини таъминлайди ҳамда профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун кенгроқ академик ҳамкорлик имкониятларини очади, дейилади институт ахборот хизмати хабарида.