О.Эргашев тайинловга қадар Наманган муҳандислик-технология институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори сифатида фаолият юритган.

Маълумот ўрнида, Ойбек Каримович Эргашев 1982 йил 7 январь куни Наманган туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2003 йили Наманган муҳандислик-педагогика институтининг бакалавриат, 2006 йили магистратура йўналишини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-технолог-педагог.

Ойбек Эргашев меҳнат фаолиятини 2003 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтида кимёвий технология кафедраси лаборатория мудири сифатида бошлаган. У меҳнат фаолияти давомида Наманган муҳандислик-педагогика институти, Ўзбекистон Фанлар академияси умумий ва ноорганик кимё институти, Наманган муҳандислик-технология институтида турли масъул вазифаларда самарали иш олиб борган. Институтнинг кимё-технология факультети декани, ўқув ишлари бўйича проректор лавозимларида ҳам фаолият юритган.