Замонавий кўринишдаги мазкур марказ биносида касбларга қайта ўқитиш бўйича барча зарур шароитлар яратилган. Жумладан, марказ замонавий компьютер жиҳозлари, интернет тармоғи билан таъминланган. 

Бугунги очилиш маросими давомида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, унда 300дан ортиқ корхона-ташкилотлар томонидан 3500дан зиёд бўш иш ўринлари таклиф этилди.