Ушбу олимпиада жорий йилнинг 15-декабр куни онлайн тарзда Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилади. Финал босқичида 16 та давлатнинг терма жамоалари қатнашади.

Олимпиаданинг саралаш босқичида 13 мамлакатдан жами 655 жамоа иштирок этди. Биргина Ўзбекистондан эса жами 136 жамоа қатнашди ва улардан иккитаси финалга йўлланмани қўлга киритди.

“PS-codings” жамоаси 11-синф ўқувчилари Азимжон Ўринов ва Азимжон Алижанов ҳамда 9-синф ўқувчиси Аслиддин Исмоиловдан ташкил топган. Улар олимпиадада ахборот технологиялари, хусусан, дастурлаш бўйича билимларини синовдан ўтказади.