Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мансабдор шахслари томонидан марказга иш сўраб мурожаат қилмаган ва ишсизлар рўйхатига киритилмаган 204 нафар фуқароларни жамоат ишларига жалб этилганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар тузиш орқали жами 216,2 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан марказ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.