Таълим маскани “Равнақ қурилиш таъмир сервис” масъулияти чекланган жамияти томонидан 10 миллиард 462 миллион  сўм маблағ эвазига барпо этилди. 

Янги мактабнинг 135 ўринли фаоллар зали, 60 ўринли ошхона, 14 та синф хонаси, 2 та информатика, 2 та инглиз тили, 2 та рус тили, маънавият, физика, кимё, биология, электрон кутубхона,  логопет хонаси, ўқув зали, тиббиёт, ташқи спорт майдони, ҳарбий таълим хоналари тараққиёт асри талаблари даражасида жиҳозланган. 

Мазкур умумтаълим мактабини очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев, туман ҳокими Садритдин Мўминов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Рустамжон Исроилов ҳамда туман сектор раҳбарлари иштирок этдилар, дея хабар бермоқда Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.