Куни кеча сектор раҳбарлари иштирокида Наманган туманидаги Тепақўрғон, Боғ кўча, Олаҳамак, Ўлмас, Чағир, Қоратепа, Нуртепа, Ноғайқўрғон, Хонобод, Қумқўрғон, Ғайрат, Шўрқўрғон, Кўлбўйи, Паст қиёт, Тепа қиёт, Фаровон ва Миришкор МФЙ ҳудудларида жойлашган фермер хўжаликларидаги 82,4 гектар ер майдонидан 398 нафар ишсиз ёшга йигирма сотихдан ер ажратиб берилди ва махсус сертификат топширилди.
Бу майдонларда ҳар хил турдаги сердаромад ҳамда халқимиз истеъмоли учун керакли бўлган сабзавот ва дуккакли маҳсулотлар етиштириб, оилалари иқтисодига ўз ҳиссаларини қўшишади.
Туман қишлоқ хўжалиги бўлимидан тайинланган мутахассис ёш деҳқонлар ишини кузатиб, амалий ёрдам ва маслаҳат бериб боради.