Жумладан, Наманган туманидаги Бешкапа маҳалласида яшовчи тадбиркор Усмонжон Эсонов тиниб-тинчимас бизнесменлардан. Куни кеча мазкур маҳалла ҳудудида 3 миллиард маблағ эвазига барпо этилган “Замин” супермаркетининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали очилиш маросимига ташриф буюрган туман ҳокими Садриддин Мўминов ташаббускорнинг аҳоли фаровонлигига, узоғини яқин қилишга, сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари, хўжалик буюмлари, кийим-кечаклар билан таъминлашга хизмат қилувчи эзгу саъй-ҳаракатига омад тилади. Мана шундай тадбиркорларимиз сафи янада кўпайишига умид билдирди. Нуронийлар дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик, халқимиз дастурхонига тўкин-сочинлик, файзу барака тилашди.

Ҳозирда савдо мажмуасида 25 нафар маҳалла ёшлари иш билан таъминланди. Расмий лента кесилгач, супермаркет шу кундан истеъмол товарлари сотувини бошлади.

Қодирхон Ваҳобов,

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.