2023 йил 15 февраль куни Наманган туманида жойлашган чўян қуйиш цехидаги парогенератор(автоклав)да пар босими ортиб кетиши туфайли портлаш содир бўлган.
Оқибатда, ушбу цехда ишлаётган 1 нафар ишчи тан жароҳати олган, 2 нафари ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Наманган туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.