Унда асосан янги 2023 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир фикр-мулоҳазалар ва таклифлар ўртага ташланди. 

- Сизлар халқ ичида юрасиз, кўплаб мурожаатларни тинглайсиз. Барча соҳа вакиллари билан учрашиб, муаммоларни эшитиш орқали ўзимизга чора-тадбирлар белгиламоқдамиз, ишларимизни режалаштирмоқдамиз, - деди вилоят раҳбари.

Шундан сўнг журналист ва блогерлар қатор таклиф-мулоҳазаларини айтишди. Кўтарилган масалаларнинг ҳар бирига вилоят раҳбари ўз муносабатини билдирди ва тегишли масъулларга бугуноқ  топшириқлар берилишини маълум қилди. Энди бундай юзма-юз ва самимий, танқидий-таҳлилий руҳдаги мулоқотлар мунтазам ўтказиб турилади.