2020 йилнинг 16-18 июнь кунлари ташкилотнинг расмий телеграм каналида эҳтиёжманд аҳолига бепул жўжалар тарқатилиши ҳақида эълон берилди ҳамда паррандачиликни ривожлантиришга қизиқиши бор мурожаатчиларнинг шахсий маълумотлари @IstemolchiOnlineBot боти орқали рўйхатдан ўтказилди.

Ҳар бир эҳтиёжманд оилага   20 донадан жами 15 мингта жўжалар текин тарқатилди. Федерациянинг расмий ботига шундай акциялар яна давом эттирилишини сўраб мурожаат қилганларнинг сони ортиб бораётганлиги сабабли яқин кунларда яна катта миқдорда жўжалар бепул тарқатиш режалаштирилмоқда.

“Бу орқали биз карантин шароитида эҳтиёжманд аҳоли қатламини қўллаб - қувватлаш ҳамда хонадонларида паррандачиликни ривожлантиришлари учун оз бўлсада ҳиссамизни қўшишни мақсад қилганмиз — дейди, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Наманган шаҳар ижро этувчи аппарати раҳбари Ҳусанбой Алиев.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини
 ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси
ахборот бўлими