Қувонарлиси, Наманган шаҳри, Поп, Уйчи, Учқўрғон, Норин, Янгиқўрғон, Наманган, Тўрақўрғон ва Чуст туман ЎСТКлари ҳамда вилоят техник ва амалий спорт турлари марказида олиб борилаётган амалий ишлар билан танишган ишчи гуруҳни эришилаётган натижалар мамнун этди. Ўз навбатида, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.

Ўрганишлар давомида Марказий кенгаш раиси Ҳусан Ботиров ташкилот раҳбарлари ва ишчи-ходимлар, спорт мураббийлари, спортчилар билан юзма-юз мулоқот қилди. Уларнинг ташкилот фаолиятини янада ривожлантириш борасидаги фикр-мулоҳазаларини тинглади, зарур тавсияларни берди.
Самимий учрашувлар тантанали тадбирларга уланди. Жумладан, Кенгаш раиси Поп туман ўқув спорт техника клубининг кадрлар бўйича инспектори М. Мақсудовани таваллуд куни билан табриклаб, унга эсдалик совғасини топширди.
Учқўрғон ва Наманган туман ЎСТКлардаги ёш умидли спортчилар ҳам эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Айниқса, Норин туман ЎСТКда фаолият юритиб келаётган автомобилни амалий бошқариш бўйича ўргатувчи уста – Муқаддамхон Султоновага янги автомобиль – «Nexia-3» (RAVON R3) ўқув автомобилининг тантанали тарзда топширилиши барчанинг қалбига байрамона кайфият улашди.
Санжарбек ҲАМИДОВ.