Унда Наманганда одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг суд идораларига бўлган ишончини мустаҳкамлашда ҳамкорликда фаолият олиб бораётган фаоллар – ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, судьялар ва фидойилар эътироф этилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг буйруғи билан вилоят ҳокими, сенатор Шавкатжон Абдураззоқов Олий суд раиси ташаккурномаси билан тақдирланди. Мукофотни Наманган вилояти судининг раиси Алишер Усмонов топширди.

Судьялар олий кенгашининг “Суд фахрийси” кўкрак нишонига вилоят маъмурий суди раиси Зарифахон Қурбонова лойиқ кўрилди. Наманган вилояти суди судьяси Бумайрам Бобомирзаева, фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди раиси Соҳиба Йўлчиева, вилоят маъмурий суди судьяси Умида Нишонова Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фахрий ёрлиғи, жиноят ишлари бўйича Наманган туман суди раиси Баҳодир Абдуллаев Судьялар олий кенгашининг эсдалик соати, шунингдек, адолатни таъминловчи мазкур соҳанинг қатор хизматчиларига вилоят суди ташаккурномаси ва эсдалик совғалари берилди.

Якунда узоқ йиллар суд-ҳуқуқ тизимида самарали фаолият юритиб, кўплаб шогирдлар тарбиялаган суд фахрийси Наргиза Халиловани нафақага кузатиш маросими ҳам уюштирилди.

Орифжон ЖЎРАЕВ,

“Янги Ўзбекистон” газетаси мухбири