Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг билдиришича, ўзгариш сезилмаганидан сўнг бола 16 декабрь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалига олиб келинган.

Бу ерда кўрсатилган тиббий чораларга қарамай, 2022 йил 21 декабрь куни бемор вафот этган. У пневмониянинг оғир формаси, ҳазм фаолиятининг функционал бузилиши, диспептик ҳолат ҳамда гиповолемия оғир даражаси ташхислари билан даволанган.

Республика бўйлаб «Док-1 Макс» дори воситасининг салбий таъсири бўйича муаммолар келиб чиқиши бошлаганидан кейин сўраб ўрганилганда, онасининг сўзидан болага уй шароитида «Док-1 Макс» препарати берилганлиги маълум бўлган.