Ўзбекистон Бадиий академиясининг маълумотига кўра, Халқаро гуллар фестивали доирасида Наманган шаҳридаги Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси галереясида "Ҳиндистоннинг ёзма мероси:  ҳинд-ислом хаттотлигида ёзиш санъати" мавзусида кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ва Ҳиндистон элчиси Маниш Прабҳат, Лаъл Баҳодур Шастри номидаги Ҳиндистон маданият маркази директори Чандра Шекхар иштирок этди.

Галереяда 100 га яқин ҳинд-ислом хаттотлик санъти асарлари намойиш этилмоқда.