Бу борада Наманган давлат университети, Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази билан алоқа ўрнатилиб, малакали кадрлар билан таъминлаш борасида самарали ишлар олиб борилади.

Мазкур таълим масканида вилоятнинг барча ҳудудларидан жами 76 нафар 5-синф ўқувчиларидан иборат ўғил-қизлар Давлат тест маркази томонидан синовдан ўтказилди. Синов натижаларига кўра 30 нафар саралаб олинган ўқувчилар ихтисослаштирилган мактабнинг махсус синфида таҳсил олади.

Ушбу синфни компютер жиҳозлари билан таъминлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 590 млн сўм ажратилган.

Наманган вилоят

халқ таълими бошқармаси

ахборот хизмати.