Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «A-P.» МЧЖ раҳбари А.Т. турмуш ўртоғи С. номига ташкил этилган «O.S.» МЧЖга банк филиалидан ажратилган 1 млрд сўм ҳамда «A-P.» МЧЖга ажратилган 200 млн сўм имтиёзли кредит эвазига харид қилинган тиббий дастгоҳлар ва ишлаб чиқариш ускунасини бошқа шахсларга сотиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.