Бу ҳақда Наманган шаҳар ҳокими ўринбосари Мубошер Адҳамов хабар бермоқда.

2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида ўз фаолиятини бошлайдиган олийгоҳда тиббиёт, фармацевтика ва тиш даволаш каби асосий йўналишлар бўйича кадрлар тайёрланади. 

Ўқитиш жараёнида покистонлик етакчи профессор-ўқитувчилар жалб этилиши кўзда тутилган. Мазкур олийгоҳ хорижий таълим даргоҳи ҳисобланиб, унда нафақат наманганлик, балки республикамизнинг турли вилоятларидан, қолаверса, хорижий мамлакатлардан талабалар келиб, таълим олишлари мумкин. Бунинг  учун барча зарур шарт-шароитлар яратилади. 

Халқаро университет филиали жаҳон андозаларига мос келувчи замонавий, энг сўнгги русумдаги асбоб-ускуналар, зарур жиҳозлар билан таъминланади.