Ҳозиргача 2 минг гектар ўзлаштирилди, шундан 1,3 минг гектарида боғ ва узумзор ташкил этилди, 4 минг киши ишли бўлди.
Бу ишларни давом эттириб, Поп туманида 4 минг гектар, Косонсой, Чуст ва Мингбулоқ туманларида 1 минг гектардан ерни қайта фойдаланишга киритиш вазифаси қўйилди.
Норин туманида жойлашган балиқчилик кластеридаги ишлар юқори баҳоланди. Ўша ернинг ўзида маҳаллий аҳоли форель балиғи етиштиришга ўргатилмоқда.
Хўжа-қўрғонча маҳалласидаги 25 та хонадон кластер билан кооперация қилиб, йилига ҳар бири 150 миллион сўмгача даромад кўрмоқда.
Бу тизимни оммалаштириб, Учқўрғон ва Норин туманидаги 1 минг хонадонда форель етиштиришни йўлга қўйиш, 1 сотихли 350 та сунъий ҳовуз ўрнатиб, аҳолига бўлиб бериш муҳимлиги таъкидланди.
Нидерландиялик ҳамкорлар билан йилига 20 минг тонна балиқ озуқаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.