Ўтказилган тадбирларда туманнинг “Парасмон“ МФЙда жойлашган “А. А. С. Б.“ оилавий корхонасига қарашли умумий овқатланиш масканида табиий газ тармоғига рўйхатда бўлмаган электрон газ ҳисоблаш ускунаси орқали ўзбошимчалик билан уланиб, табиий ресурсдан ноқонуний фойдаланиб келингани аниқланди.
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, сарфланган табиий газ ҳажми қонунчиликда белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб қилинди. Истеъмолчи томонидан 579 миллион 739 минг сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди. Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилади.