Бугун Наманганда бошланган “Хон атлас” фестивалида бунга яна бир бор гувоҳ бўлинди.

Давлатобод туманидаги “Афсоналар водийси” тематик боғита ташкил этилган тадбирда ҳунармандлар, миллий матолар савдоси ва ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлар, айнан мана шундай ипакчилик маҳсулотларидан тикилган миллий либослар дизайнерлари иштирок этмоқдалар. Эрта тонгдан аҳоли вакиллари ял-ял ёниб турган матоларнинг завқидан баҳраманд бўлишмоқда.

— Наманганда азалдан атлас, адрас матоларини тўқиб ички бозорларни таъминлаган ҳунармандлар кўпчиликни ташкил этган. Бугунги кунга келиб эса ана шундай ҳунарманд оилалар вакиллари анъанани давом эттириб, фаолиятларини кенгайтирган ҳолда турли маҳсулотларни экспорт ҳам қилмоқдалар. Биргина Наманган шаҳридаги Тошбоевлар оиласини ёки бўлмаса Уйчи туманида Рислиқхон Жўраева томонидан очилган миллий матолардан тикилган маҳсулотларни хорижга экпорт қиладиган корхоналарни келтиришимиз мумкин. “Хон атлас” фестивалини келгуси йил бундан-да катта даражада ўтказамиз, — дейди Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Динора Якубова.

Фестивалга ташриф буюрганлар нафақат ҳозирги кунда тўқилаётган атлас, адрас, беқасам намуналарини, шу билан бирга яқинда ташкил этилган “Силк Гранат” шоу рум музейида бундан бир аср аввалги қўлда тўқилган матоларни ҳам томоша қилишлари мумкин.