Тадбирда вилоя ҳокими Шавкатжон Абдураззақов иштирок этди.
Ҳокимларнинг хотин-қизлар бўйича маслаҳатчиларига Nexia 3, шаҳар-туман ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарларига эса Spark автомобиллари тақдим этилди.

— Бу икки тизим олдига бугунги кунда ниҳоятда долзаб масалалар қўйилган. Хотин-қизлар бўйича маслаҳатчилар Президентимиз томонидан жорий йил 8 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар, хусусан, аёллар дафтарини тўлақонли шакллантиришга алоҳида эътибор қаратишлари зарур. Ахборот хизматлари эса бугунги кун нафасини тезкорлик билан илғаб, ҳудудларда рўй бераётган воқеа-янгиликларни ҳозиржавоблик билан ёритиб боришлари, журналист ва блогерлар билан ҳамкорликни узвий йўлга қўйишлари зарур, — деди вилоят ҳокими.

— Кундалик ишимиз жараёнида жойларга бориш, ҳаётнинг қайноқ нуқталаридан материаллар тайёрлашга тўғри келади, — дейди Тўрақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Зоҳида Кенжаева. — Энди бу масалада кўнглимиз тўқ, ихтиёримизга берилган берилган транспорт воситаси йўлимизни яқин қилиб, ишимиз самарадорлигини оширади.
Тадбир якунида хотин-қизлар бўйича маслаҳатчилар ва ахборот хизматлари раҳбарлари галдаги вазифалар хусусида ўзаро фикрлашиб олди.