Бу ҳақда наманган хабарлари телеграм каналида маълум қилинди.

Унинг бу қурилмаси билан хитойлик компаниялар қизиқишмоқда ва Муҳаммаджонга ҳамкорлик таклиф этишди. 

— Бу қурилмани етти ой давомида ясадик, мукаммаллаштирдик. Бунинг устида яна ишламоқдамиз. Ихтирони муаллифлик ҳуқуқини патентлаш жараёни бошланди. Бизнинг ғояларимиз кўп. Ўзим ёшлигимдан деталларни йиғиб,  теришга қизиқаман.  Бу қизиқишимиз бугунги кунга келиб,  менга манфаат келтирмоқда,  - дейди ихтирочи. 

Бу ихтиро битта нонвойхонада етти кишининг ишини бажармоқда. 

Ҳозирда ушбу қурилма Наманган шаҳрининг Зарбдор ва Гўзал даҳаларидаги нонвойхоналарда ишлатилмоқда.  У соатига етти юзта зувала тайёрлаш қувватига эга.  

Мана сизга инновация, дейилади хабарда.