3 кунлик форум доирасида очиқ мулоқотлар, тренинглар, стартап лойиҳалар тақдимотлари уюштирилди. Куни кеча «Келажак лидерлари» клуби аъзолари соҳа ва тармоқларни ривожлантириш бўйича жамоавий тартибда лойиҳаларини тақдимот қилишди.

Наманган вилоятидан ҳам 5 нафар клуб аъзолари мазкур форумда ўзларининг инновацион лойиҳалари билан фаол қатнашдилар.
Форум сўнгида экспертларнинг хулосасига кўра: Наманган вилояти «Келажак лидерлари» клуби «e-kitobxon» лойиҳаси энг яхши лойиҳа сифатида эътироф этилди. 

Вилоятимиз ёшларини форумдаги муваффақиятли иштироклари билан самимий қутлаймиз. Келгусида уларга халқчил давлат хизматини кўрсатишда шижоат ва зафарлар тилаймиз.

Ўз мухбиримиз.