Жумладан, умумий пул тушумларида терминал орқали тушумлар улуши 2022 йил I чорагидаги 31,2 фоиздан 2023 йилнинг мос даврида 37,6 фоизга ўсиши кузатилди.
2023 йил январь-март ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 173,9 трлн. сўмни ташкил этгани ҳолда, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 23,6 фоизга ошди.
Жумладан, банкларга нақд пул тушумлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,2 фоизга ўсиб, 87,8 трлн. сўмни ташкил қилди.
https://t.me/yuz_official/34789
2023 йилнинг I чорагида банк кассаларидан (шу жумладан, банкоматлардан) берилган нақд пуллар 2022 йил январь-март ойларига нисбатан 23,0 фоизга кўпайди ва 86,1 трлн. сўмни ташкил этди.