Бу ҳақда АҚШ миллий аэронавтика ва космик тадқиқотлар бошқармаси (NASA) хабар берди.

Аниқлик киритилишича, сананинг кейинга сурилиши бир қатор тест синовларини ўтказиш зарурати билан боғлиқ.

29 август ва 3 сентябрь кунлари космик кемаларни парвоз эттиришга  уриниш бўлганди. Ҳар икки ҳолатда ҳам ракетага ёнилғи қуйиш чоғида водород сизиб чиққани сабабли парвоз бекор қилинган. Мутахассисларнинг фикрича, бундай носозлик ракетанинг ўзидаги муаммолар билан эмас, балки ёқилғи қуйиш ускунаси билан боғлиқ, шунинг учун улар парвозга ҳеч қандай тўсиқ кўрмаяпти.

Куни кеча Ойга учаётган сунъий йўлдош NASA — CAPSTONE носозликлар туфайли хавфсиз режимга ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди. Унинг мақсади Американинг бошқариладиган Ойга яқин Gateway станцияси технологияларини синовдан ўтказишдир.