Кореядаги 7,5 йиллик фаолияти давомида 267 турдаги янги қотишмаларни кашф қилган, уларнинг олтитасига халқаро патент олган ўзбекистонлик кимёгар олим, "Янги Ўзбекистон" университети проректори Элёржон Жумаев ОКМКда бўлди. Комбинат раҳбарияти, мутахассислари ҳамда олим ўртасидаги учрашувда ёш олим томонидан бир қатор қотишмалар ҳақида тақдимот ўтказилди.

Учрашувда олимнинг илмий ишланмалари муҳокама қилиниб, у кашф қилган янги қотишмалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Яқинда олимнинг яқинда халқаро миқёсда патентга лойиқ топилган "Юқори даражада мустаҳкамлик ва эгилувчанликка эга никель асосли янги суперқотишмалар" ихтиросини ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш бўйича ҳамкорликда ишлар олиб боришга келишилди.

Комбинатда шу соҳадаги мавжуд камчиликлар ҳам муҳокама этилди. Ушбу масала бўйича йўл харитаси тузиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик алоқалари доирасида илмий ва амалий ишлар олиб борилади. Мазкур ҳамкорлик комбинатда янги турдаги супер қотишмалар ишлаб чиқариш, мавжуд технологияларни такомиллаштирга хизмат қилади. Ҳамда ОКМКнинг инновацион ривожлантриш стратегиясини амалга оширишда муносиб хиссасини қўшади.

ОКМК Ахборот хизмати