Унинг мақсади қандай қилиб Қуёшдан узоқлиги  жиҳатидан иккинчи ўринда турадиган сайёра ердагига ўхшаган кўпгина жиҳатларига эга бўлишига қарамай, “дўзахга ўхшаган олам” бўлиб қолганини тушунишдир, — дейилади  Nasa баёнотида.

DAVINCI+ миссиясига Венера атмосферасини ўрганиш киради, VERITAS – миссияси эса сиртни хариталашни ўрганади.  Унинг доирасида Nasa Венеранинг геологик тарихини ўрганади ва нима учун бу сайёра Ердан фарқли равишда ривожланганини тадқиқ қилиши кутилмоқда”, — деб хабар бермоқда манба. NASA ҳар бир миссияга тайёргарлик кўриш учун 500 миллион доллар ажратади. Иккала миссия ҳам  2028-2030  йилларга мўлжалланган.