Тадбирда бугунги кунда ноширлик, матбаа ва китоб савдоси соҳасида долзарб муаммолар, китобларнинг мазмун мундарижасини баҳолаш мезонлари, ноширлик фаолиятида муаллифлик ҳуқуқларига риоя этилиши, таржима асарларни нашр этиш, китобларга ИСБН ва даврий нашрларга ИССН халқаро стандарт тартиб рақамлари, ҳамда китобларга УЎК ва КБК индексларини тақдим этиш, Электрон ва аудикитоблар платформаси, Ноширлар ва китоб савдоси ташкилотлари Миллий ассоциацияси фаолияти ёритилди. 23 апрель — Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш кунига бағишланган мавзуга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Нашриётчилик соҳасидаги муаммо ва ечимлар, шунингдек, китобхонликни оммалаштириш борасида амалга оширилган ҳамда истиқболдаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан республикада чоп этилаётган китобларга ва даврий нашрларга халқаро стандарт тартиб рақамлари, китобларга УЎК ва КБК индексларини тақдим этишнинг онлайн хизмати йўлга қўйилган.
Ўзбекистон Миллий кутубхонасида мазкур хизмат турлари билан яқиндан танишиштириш, ушбу хизмат турининг тартиби ва уларга риоя этилишининг аҳамияти тўғрисида тақдимотлар тайёрланди. Унда нашриётлар ва таҳририятлардан вакиллар, шунингдек ушбу хизматлардан фойдаланучилар иштирок этадилар. Тадбир қатнашчилари томонидан берилган савол ва таклифлар тадбирни қизғин мунозарали тазрда бўлиб ўтишини таъминлади.
Зуҳра МЕЛИБОЕВА,
талаба