Таъкидлаш ўринлики, 2019 йил давомида Наманган вилояти тижорат банклари томонидан жами 135828 та мижозга 4,6 трлн сўм, шундан 4530 та кичик бизнес субъектларига 2,9 трлн сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга оид қабул қилинган дастурлари доирасида эса вилоятдаги 58 251 нафар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 973,1 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилган ва бунинг натижасида 59103 нафар аҳолининг бандлиги таъминланган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги «Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан тижорат банклари томонидан 57381 нафар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 879.5 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратилди ва 57519 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида 165 нафар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 7,9 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратилиб, натижада 215 нафар аҳоли муқим иш ўрнига эга бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar-kelajagimiz” давлат дастури ижроси тўғрисида”ги ПФ-5466-сонли Фармон ижроси доирасида 2019 йилда 195 нафар ёш тадбиркорларга 69,9 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилган ва натижада 252 нафар аҳолининг бандлиги таъминланган.

2019 йилда жорий қилинган «HUMO» тўлов тизими ўзининг барча мижозларига контактсиз технология воситасида тўловларни амалга оширишнинг инновацион технологияси сифатида аҳолига манзур бўлмоқда. Бугунги кунда «HUMO» миллий тўлов тизимидаги 8 344 та терминаллар банк кассалари, савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик субъектларига ўрнатилиши таъминланган. Марказий банк Бош бошқармаси ва тижорат банклари томонидан олиб келинган 114 та банкоматлар банкларга, банк қошида ташкил этилган 24/7 шохобчаларга, йирик савдо шохобчалари ва аҳоли гавжум жойларга ўрнатилган. 2020 йилда аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида банкоматлар сонини 183 тага етказиш ва уларни йирик савдо шохобчалари ва аҳоли гавжум жойларга ўрнатилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сонли Фармонида тижорат банклар томонидан тажриба-синов лойиҳасига асосан республиканинг барча шаҳарлари ва туманларида мижозларга тезкор хизмат кўрсатиш мақсадида ихчам «Банк хизматлари офислари»ни ташкил этиш белгилаб ўтилган. Ушбу банк хизматлар офисида – мижозларга депозит ҳисобварағи очиш, депозит (омонат) қабул қилиш, тўловлар, халқаро пул ўтказмалари ва валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш, истеъмол кредити ҳамда микроқарз бериш билан боғлиқ банк хизматларини амалга ошириш белгиланган.

Ғайбулло Воҳидов,

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг

Наманган вилоят бош бошқармаси бошлиги