Унда сенаторлар, ИИВ тизими раҳбар ходимлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаш депутатлари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш, Адлия, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Халқ таълими, Мактабгача таълим вазирликларининг вилоятдаги бошқармалари масъуллари, шунингдек ҳудуддаги бир қатор давлат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда хотин-қизлар орасида камбағалликни қисқартириш, хусусан, «Аёллар дафтари»га киритилган аёллар, уларни олий таълимга қамраб олиш, инқирозга қарши маблағлар ҳисобидан манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалалари кенг муҳокама қилинди.

Йиғилишда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳамда улар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, ўтган вақт давомида «Аёллар дафтари»даги ҳуқуқий ёрдамга муҳтож 1 625 нафар аёлдан 650 нафарига бепул ҳуқуқий маслаҳат, жорий йилнинг 6 ойи давомида эса, 1 600 нафар хотин-қизга ҳимоя ордери берилгани айтиб ўтилди.

Жумладан, Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси мавзуга кенгроқ тўхталиб, 1 600 нафар аёлдан 251 нафарига оиладаги муносабатлар сабаб ҳимоя ордери берилгани маълум қилди.

Шунингдек, тадбирда эришилган натижалар билан бирга келгусида қилиниши лозим бўлган бир қатор вазифалар ҳам ўртага ташланди. Жумладан, ҳудудларда хотин-қизларнинг маънавий -ахлоқий тарбияси бузилишини олдини олиш, ажримларнинг сонини камайтириш ва олдини олиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш масалалари устувор эканлиги таъкидланди.

Тадбир сўнгида республикамизда олиб борилаётган гендер тенглик сиёсатига оид саволлар ўртага ташланиб, етарли жавоблар қайтарилди. Шунингдек, халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгаши депутатлари қонунларнинг ижро этилиши ҳолати, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва қонун ости ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан амалга оширилган мониторинг натижалари бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Шундан сўнг қўмита раиснинг вилоятдаги олима аёллар, давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган хотин-қизлар ва тадбиркор аёллар билан учрашуви бўлиб ўтди. Самимий ва очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Иштирокчиларнинг бу бордаги фикрлари, таклифлари ва муаммолари тингланиб, муҳокама қилинди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.