Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабарига кўра, Навбаҳор туман бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Ватанпарвар” ташкилоти Навбаҳор туман ўқув спорт техника клуби собиқ мураббийи Т.Қ. фуқаро Ж.га автомактабда бўлиб ўтаётган ўқув гуруҳига уни навбатсиз киритиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасига “D” ва “Е” тоифасини қўшиш эвазига 3,3 миллион сўм ва 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.