Инвестиция лойиҳаси 2020-2024 йиллар давомида ҳаётга жорий этилади.

2020 йил 9 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 549-сонли “Навоий иссиқлик электр станциясида 650 МВт қувватли учинчи буғ-газ қурилмасини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди, унга кўра инвестицион лойиҳа доирасида қуйидаги вазифалар кўзда тутилган: 

- Минтақада янги ташкил этилган ишлаб чиқариш қувватларининг кафолатли электр таъминоти;

- Электр энергиясини ишлаб чиқариш соҳасида замонавий ва самарали технологияларни босқичма-босқич жорий этиш;

- Электр энергиясини ишлаб чиқариш тан нархини пасайтириш, шартли ёқилғи сарфини камайтириш, табиий газдан самарали фойдаланиш;

- Минтақадаги истеъмолчиларни электр ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш;

- Станциянинг иш фаолияти самарадорлигини ошириш.      

- Янги учинчи буғ-газ қурилмаси қурилиши натижасида станциянинг ишлаб чиқариш қувватлари ошади, шартли ёқилғи сарфи камайиб, ўртача       1 кВт/соат электр энергиясини ишлаб чиқариш учун 200-300 грамни ташкил этиши кўзда тутилган. Натижада воҳа аҳолиси, иқтисодиёт тармоқлари корхоналарига етказиб бериладиган электр ва иссиқлик энергиясининг ҳажми ошиб йилига 550-600 миллион кубометр табиий газ иқтисод қилинади. Малакали мутахассислар учун қўшимча иш ўринлари яратилади.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизмати