Навоий вилояти Кармана туманида қурилиш моллари дўконидаги ёнғин тўғрисидаги бирламчи маълумот
10 апрелга ўтар кечаси Навоий вилояти Кармана туман ФВБ диспечирлик хизматига соат 23:03 да Кармана тумани И. Каримов кўчасида жойлашган 3 қаватли қурилиш моллари савдо марказида ёнғин тўғрисидаги хабар келиб тушди.
Хабарга кўра ФВБдан 14 ёнғин қутқарув экипажлари жалб қилиниб, воқеа жойига зудлик билан етиб борилди. ФВБ ходимлари 800 кв м. га эга бўлган савдо дўконидаги ёнғинни соат 01:59 да бартараф этишди. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.