Марказларнинг очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда маҳаллий ҳокимликлар раҳбар ва ходимлари, туман ёшлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Мазкур «Рақамли технологиялар ўқув марказ»лари Зарафшон шаҳридаги «Ёшлик» МФЙ ҳудудида ҳамда Учқудуқ тумани почта алоқаси бўлимининг биноларида жойлашган бўлиб, зарур технологик воситалар, юқори тезликдаги интернет билан таъминланган.

Ташкил этилган марказларда ҳудуд ёшлари учун компьютердан самарали фойдаланишдастурлаш асослари, компьютер графикаси ва дизайнробототехникавеб дизайн асослари, веб ва мобил иловаларни яратиш каби ихтисослашган ўқув курслари ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ходимлари учун ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш бўйича ўз билим, малакаларини ошириб борадилар.

Ушбу марказларнинг ҳар бирида йилига 1000 нафардан ортиқ ёшларимизга ва “темир дафтар«га киритилган хотин-қизларга ахборот коммуникация технологиялари йўналишларида замонавий билимлар берилиши кўзда тутилган.