Навоий вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вилоят кенгаши билан ҳамкорликда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг фарзандларини ёзги таътилдаги бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида “Сармиш”, “Болажон”, “Зарафшон” оромгоҳларида дам олишлари ташкиллаштирилди.

Жорий йилнинг 3-4-июль кунлари 225 нафар болаларга ушбу оромгоҳларда дам олиш учун йўлланма ажратилди. Ёзги мавсум давомида жами 725 нафар болаларнинг оромгоҳларда дам олишларини ташкиллаштириш режалаштирилган.