Ўзбекистон элчихонасининг хабар беришича, томонлар Навоий шаҳрида кўп тармоқли клиникани очиш бўйича лойиҳани рўйхатдан ўтказиш борасидаги масалаларни муҳокама қилишган.
AҚШлик тадбиркор Марк Юинтерс карантин чекловлари олиб ташланганидан сўнг Ўзбекистонга учиб боришга ва ўзининг Навоий шаҳридаги 24 миллион долларлик лойиҳасини амалга оширишни бошлашга тайёрлигини билдирди.Инвестор Ўзбекистонда қўшма корхона тузиш учун уни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш, ходимларни ёллаш ва қурилиш ишларини бошлаш ниятида эканлигини айтиб ўтди.
Музокаралар доирасида томонлар касалхонага уланган алоқа, шу жумладан, электр, газ, сув, канализация тармоқлари билан боғлиқ барча зарур маълумотларни ўз вақтида тақдим этишга келишиб олдилар.USS Inc раҳбари таъкидлаганидек, унга қурилиш учун режалаштирилган касалхонанинг узлуксиз ишлашини таъминлаш ва қурилиш ишлари бошланишидан олдин техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш учун унга маълумот керак.
Америкалик тадбиркор билан музокаралар чоғида яқин келажакда Навоий вилояти раҳбарига дунёдаги пандемия ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ушбу лойиҳа учун янгиланган тармоқ жадвалини тақдим этишни ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу лойиҳа бутунлай чет эл компаниясининг тўғридан-тўғри хорижий инвестициялари ҳисобига амалга оширилади. Унинг фаолияти нафақат 200 та янги иш ўринларини яратибгина қолмай, балки беморларни ташхислаш ва даволашда замонавий усул ҳамда технологияларни жорий этиш орқали вилоят соғлиқни сақлаш тизими сифатини яхшилашга ҳам хизмат қилади.