Телекўрсатувни йўлга қўйишдан кўзланган асосий мақсад — ўқувчи-ёшларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, уларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён этишдир.
Навоий вилояти ҳокимлиги, Навоий вилояти телерадиокомпанияси ҳамда Навоий вилояти маданият бошқармаси билан ҳамкорликда ҳар ҳафтанинг жума кунлари вилоят телевидениеси орқали тизимли намойиш этилиши йўлга қўйилган «Асл санъат жонли ижрода» деб номланган телекўрсатув ўқувчи-ёшларда ўзлари танлаган ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишни ошириш, ёш ижрочиларнинг истеъдоди ва ижодий қобилияти бўйича ижрочилик кўникмаларини янада ривожлантириш, ўзбек санъатини дунё саҳналарига олиб чиқишга қодир иқтидорли ёшларни кашф этиш ва улар ижодини тарғиб этишни ҳам мақсад қилган.
Телекўрсатувнинг дастлабки сонларида мақом ва бахшичилик санъати йўналишида ижод қилаётган ёшлар ва уларнинг устозлари билан ўтказилди.
Телекўрсатувда «Ёшлар дафтари»га киритилган, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ўқувчилар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини ҳам доимий иқтидорларини намойиш этиш режалаштирилган, деб хабар беради Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.