Маълум қилинишича, вилоятда 2700 километрдан ортиқ сув қувурлари мавжуд. Манзилларга узатилган қувурларни бир нуқтага боғлаш учун турли ҳажмдаги қудуқлар ўрнатилган. Сув тармоқларида 15 мингдан ортиқ, оқава сув тармоқларида эса 3000 дан зиёд қудуқ бор. Уларнинг ҳар бирига махсус темир қопқоқлар ўрнатилган. Йил бошидан ҳозирга қадар 58 та темир қопқоқ олиб кетилган.
«Навоий сув таъминоти» корхонаси ахборот хизмати бошлиғининг таъкидлашича, шундай олиб кетилаётган қопқоқлар аслида арзимаган сумма туради. Ҳисоб-китобга кўра, 1 килограмм металлолом 1300 сўм турса, шу қопқоқнинг килоси, ошиб борса, 10 килограмм оғирликка эга. Бу 13 минг сўм пул дегани.
«Жамият томонидан бу нарса 600 мингдан 2 миллионгача харажат қилинади. Катта юк машиналари тушиб кетганида қудуқнинг атрофини қайтадан таъмирлаш керак бўлади. Бу ҳам давлат бюджетига зарар ҳидобланади», — дейди корхона ходими.