Сессия давомида 9 та масала кўриб чиқилади.
Вилоятда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида «темир дафтар», «аёллар дафтари», «ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш ва меҳнат фаоллигини ошириш мақсадида уларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида ва Вилоятда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда уни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида бўлган масалалар шулар жумласидан, деб хабар беради Навоий вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.