Бу ҳақда «Миллар» дастури хабар берди.

Ҳодиса шу йилнинг 22 февраль куни юз берган бўлиб, автомашинада 22 ёшли йигит ва унинг шериклари бўлган.

Маълум қилинишича, ЙТҲ 22 февраль куни Конимех тумани ҳудудида, “Навоий–Зарафшон–Учқудуқ” автомобиль йўлида содир бўлган. Nexia ҳайдовчиси ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган автомобилни қувиб ўтишга уринган. Аммо бунга улгурмасдан қарама-қарши йўналишда келаётган юк машинаси билан тўқнашган.

Навоий вилояти ИИБ маълум қилишича, ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро воқеа жойида, яна икки киши эса шифохонада вафот этган. Дастлабки маълумотларга кўра, автоҳалокатга қувиб ўтиш қоидаларини бузиш сабаб бўлган.