Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида ҳудудлар марказида намунавий лойиҳа асосида маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш, маҳаллий бюджетлар ҳисобидан соҳага қўшимча штатлар ажратиш бўйича кўрсатма берилди.

Бу борада Навоий вилоятида ҳам дастлабки амалий ишлар бошлаб юборилди. “Ширин” маданият саройи замонавий таъмирланиши бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, вилоят ҳокими К.Турсунов бошчилигида бинони қайта реконструкция ишлари амалга оширилади.

Ушбу бино вилоятда миллий ғоя тарғиботи, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, жамиятда адабиёт ва китобхонликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.