Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, Навоий шаҳридаги 2-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Барчиной шахмат билан кичик ёшлигидан шуғулланиб келади. 2017 йилда 10 ёшли қизлар ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида фахрли 2-ўринни эгаллаган. 2018 йил Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 2-ўринни қўлга киритган. Шунингдек Республика миқёсидаги барча мусобақалар ғолибаси ҳисобланади.

Навоий вилояти шарафини республика бўйича шахмат йўналишида 1-ўринга олиб чиқмоқда. 2019 йил мактаб ўқувчилари ўртасида Осиё чемпионатида 13 ёшлилар орасида 3-ўринни эгаллаган.

2021 йил 14 ёшгача қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатида стандарт, рапид ва блис йўналишларида ҳам 1-ўринни қўлга киритган Барчиной «Стандарт» йўналишида Батуми шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига, «Рапид» йўналишида Грузия давлатига йўлланмани қўлга киритди.