Куни кеча байрам муносабати билан Урганч тумандаги “Версал” тўйхонасида  туман ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан кам таъминланган ва “Темир дафтар” рўйхатига киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ўн олти нафар фарзандларининг суннат тўйи ўтказилди.                                                                                                                                                                                                                                                                            

Хайрия суннат тўйида туман ҳокими Фрунзе Шарипов ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими бошқаруви раиси Алтибой Раджабов ва нуронийлар, тўй болаларнинг яқинлари иштирок этиб,  жажжи болажонларни қўшалоқ байрам — Наврўз  ва суннат тўйи билан муборакбод этишди, улар ҳақларига дуо қилишди. Ватан корига ярайдиган камарбаста инсонлар бўлишларини тилашди.

Шундан сўнг туман ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди  Хоразм вилоят бўлими ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тайёрланган тўёна ва совғалар жажжи болажонларга ҳамда уларнинг ота-оналарига тортиқ этилди. Бу эса жажжигина ўғлонлар хотирасида яхшилик, меҳр-саховат рамзи сифатида бир умрга муҳрланиб қоладиган бўлди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди

Хоразм вилоят бўлими матбуот хизмати