Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шу йилнинг 21 январь куни Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари А.Урманов, прокурор ўринбосари У.Мамаражабов, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Б.Ғайбназаров ва туман прокурори О.Маннанов иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Маълум қилинишича, бозор ҳудуди тўлиқ реконструкция қилиниб, замонавий инфратузилма асосида қайта ташкил этилади. Ҳудудда махсус вазият маркази ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, у бозорнинг ягона бошқарув маркази сифатида иқтисодий, молиявий ва назорат жараёнларини мувофиқлаштиради.

Шунингдек, ушбу бозорлар босқичма-босқич рақамлаштирилиб, савдо жараёнларининг очиқлиги ва шаффофлиги таъминланади.

Қайд этилишича, лойиҳалаштириш жараёнида бозорнинг умумий архитектураси ва ички дизайни чуқур таҳлил қилиниб, илғор халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган. Бу эса савдо субъектларининг қонуний фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, нақдсиз ҳисоб-китобларни кенг жорий этишга хизмат қилади.

Натижада солиқ базасини кенгайтириш, маҳаллий бюджет даромадларини ошириш кутилмоқда. Мазкур ислоҳотлар тадбиркорлар учун қулай шароит яратиш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилгани таъкидланди.