Унда «Қорабайир миллий бренди», Қашқадарё вилоятининг «Темир йўллари» ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти Бош бошқармаси жамоаси каби терма жамоалар иштирок этди. Мусобақа давравий тизимда ўтиб, жамоалар бир-бири билан ўзаро куч синашди.
Қизғин ва ўта муросасиз курашларга бой тарзда кечган мусобақа якуний натижаларига кўра, 1-ўринни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти Бош бошқармаси жамоаси қўлга киритди.
Ўзбекистон поло федерацияси турнирнинг барча иштирокчилари ва ҳамкорларига миннатдорлик билдириб, юртдошларимизни муборак Наврўз байрами билан табриклайди.