- Ҳурматли фуқароларимизга шуни маълум қилмоқчимизки, белгиланган тартибга кўра иссиқлик қозонлари иссиқлик мавсуми бошланиши ва тугаши арафасида профилактик таъмирдан чиқарилади. Айни кунларда мавсум бошланишидан олдинги профилактик таъмир ишлари олиб бориляпти.

- Шу ўринда айтиш жоизки, «Тошиссиқликқуввати» ДУК туман бўлими ишчи ва хизматчилари туманимиздаги кўпқаватли уйлар ва ижтимоий объектларни иссиқлик қуввати билан узлуксиз таъминлаш мақсадида ишлаб келяпти. Эътибор берган бўлсангиз, қанча-қанча иссиқлик қувурлари алмаштирилди. Аксарият пайтлари аҳоли иссиқ сувдан узилиб қолмаслигини таъминлаш учун соҳа ходимлари тунда ҳам ўз фаолиятини давом эттиради.

Жумладан, жорий йил куз-қиш мавсумига кўп қаватли уйлар ва ижтимоий объектларни тайёрлаш бўйича Тошиссиққуввати ДУК туман бўлими томонидан 

- 40 дона иссиқлик қозонлари жорий таъмирдан чиқарилган;

- 19 минг 500 метр   эскирган иссиқлик қувурларини алмаштирилган;

- 15 минг 100 метрдан ортиқ иссиқлик қувурлари изоляциялари тикланди;

- 45 минг 612метр иссиқлик қувурлари жорий таъмирдан чиқарилди

- 3 дона насос станцияларни жорий таъмирланди;

- 200 донага яқин зулфинларни таъмирлаш ва алмаштириш ишлари амалга оширилди;

- 200га яқин ҳаводан ўтган иссиқлик қувурларининг устунлари таъмирланди.

- Ҳозирда ҳам профилактик текширувларда аниқланаётган камчиликлар бартараф этиляпти.

Чилонзор туман ҳокимлиги матбуот хизмати.