Бу ҳақда The Kathmandu Post газетаси хабар берди.
Автобус Покхарадан Катмандуга кетаётган эди. Номаълум сабабларга кўра, у Тришули дарёсига қулаб тушди.
Автобусда 35 нафардан ортиқ йўловчи бўлган. Дхадинг тумани йўл ҳаракати полицияси бошлиғи Шишир Тхапа ҳалок бўлганлар сони 18 нафарга етганини айтди, деб хабар берди report.az.