Тадқиқот предмети сифатида узун аксонлар (импульсни ўтказувчи нерв толаси) ўрганилди. Улар зарар кўрганда мушаклар спазмига сабаб бўлиб, парлич ҳолатини келтириб чиқариши мумкин.
Олимлар одамнинг илдиз ҳужайраларидан ҳосил бўлган нерв ҳужайраларига пептид деб юритиладиган аминокислоталар махсус занжири орқали таъсир кўрсатишди.
Мазкур тажриба ушбу модда митохондриялар (нерв ҳужайраларининг таркибий қисми) бўлинишини тўхтатиб, ҳужайраларнинг тикланиши ва кейинги таъсирларга учрашининг олдини олишини тасдиқлади.
Олимлар мазкур тажрибалар нейродегенератив ирсий касалликларни даволашга мўлжалланган дори воситалари ёки даволаш усулларини ишлаб чиқишда ёрдам беришига ишонмоқда, деб хабар беради mail.ru.