“Биз гаровга олинганларни қайтариб олиш учун 42 кун давомида курашни тўхтатишимиз мумкин. Аммо биз урушни тўхтата олмаймиз. Эронликлар ва барча душманларимиз таслим бўламизми ёки йўқми, шуни кўриш истагида бизга қараб турибди”, деди Исроил ҳукумати раҳбари.
31 май куни АҚШ Президенти Жо Байден Исроилнинг ҲАМАСга таклиф қилган келишуви тафсилотлари ҳақида гапирди. Унга кўра, у олти ҳафта давомида жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ва Ғазодан қўшинларни олиб чиқиб кетишни назарда тутади.
2 июнь куни Нетаняхунинг бош маслаҳатчиси Офир Фальк Исроил ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувдан воз кечмаганини, бироқ томонлар ҳали кўп тафсилотларни ишлаб чиқиши кераклигини айтди.
Блинкен аввалроқ ҲАМАСдан Исроил билан келишувга рози бўлишини талаб қилган эди, деб хабар беради gazeta.ru.